Фермер хўжалиги 382 млн сўмлик қум-шағал аралашмасини қазиб олгани аниқланди
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Муборак туманидаги “Ж.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Б. ва бошқалар хўжаликка қарашли ер майдонида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олган.
Натижада давлат ва жамият манфаатларига 676,1 млн сўм зарар етказилган.
Шунингдек, фуқаро С.Ю.га ушбу ер майдонидан қум қазиб олишга рухсатнома олиб бериши эвазига 100 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, “Р.У.” МЧЖ ва “М.Р.” фермер хўжалиги масъул шахслари Пайариқ тумани, “Томойрот” МФЙ ҳудудидаги ер майдонларидан қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олган.
Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 382,8 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш), 229-моддаси (ўзбошимчалик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
18:41 / 01.10.2024
Сурхондарёда балиқчилик учун рухсатнома олган шахс қум-шағал қазиб олиб, табиатга катта зарар етказди
08:16 / 24.05.2024
Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олганлар давлатга қарийб 450 млн сўм зарар етказди
11:40 / 10.04.2024