Ўзбекистон | 12:52 / 08.11.2024
2687
2 дақиқада ўқилади

Покистон Ўзбекистонда зайтун плантацияларини ташкил этиши мумкин

Ўзбекистон Покистон тадбиркорларига Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жун ва терини қайта ишлашни ташкил этиш, тўқимачилик фабрикалари ҳамда бошқа корхоналарни очиш бўйича ҳам таклифлар берди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонасида Гуджранвала Савдо-саноат палатаси президенти Рана Муҳаммад Сиддиқ Хон билан музокара ўтказилди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари ва Покистон инвестицияларини мамлакатимизга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Рана Сиддиқ Хон Ўзбекистоннинг Покистон учун муҳим савдо ҳамкори сифатидаги аҳамиятини таъкидлаб, яқин келажакда турли соҳалардаги бизнес делегацияни мамлакатга юборишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон дипломатлари мамлакат турли ҳудудларида, жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жун ва терини қайта ишлаш, зайтун плантацияларини ташкил этиш, тўқимачилик фабрикалари ҳамда бошқа корхоналарни очиш бўйича таклифларни билдирди.

Покистон вакили  яратилган имкониятлар ва шароитлар билан танишиш мақсадида  ташкилотга аъзо ишбилармон доиралари вакиллари билан бирга Ўзбекистонга сафар қилиш истагини билдирди.

Гуджранвала Савдо-саноат палатаси томонидан Исломободда ўтказиладиган кўргазмаларда Ўзбекистон  делегацияларининг иштирокини ишлаб чиқиш, қўшма бизнес-форумлар ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди. Ушбу тадбирлар мезбон мамлакатда Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Мавзуга оид