Бош прокуратура маълум қилишича, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “О.А.” фермер хўжалиги раҳбари Х.О. 1 дона сув насосини электр тармоғига ноқонуний равишда улаган.
Натижада жами 932 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
















