Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳолат туфайли уч нафар қўмондонни лавозимидан четлатди
Шунингдек, Жанубий Корея ҳарбий прокуратураси Адлия вазирлигидан ҳарбий ҳолат эълон қилишига боғлиқ воқеа бўйича давлат хиёнатида айбланаётган ўн нафар ҳарбий хизматчининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни сўрамоқда.
Фото: Getty Images
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ҳарбий раҳбариятнинг уч аъзоси — контрразведка қўмондони Ё Ин Хён, махсус кучлар қўмондони Квак Чон Гин ва Сеул мудофааси қўмондони Ли Жин У лавозимидан четлатилганини эълон қилди. Идорага кўра, улар президент Юн Сок Ёлга ҳарбий ҳолатни амалга оширишда кўмаклашган.
Yonhap агентлигининг ёзишича, учала генерал-лейтенент «бошқа бўлинмаларга ўтказилган». Шу билан бирга ҳарбий прокуратура Адлия вазирлигига ҳарбий ҳолат эълон қилишига боғлиқ воқеа бўйича давлат хиёнатида айбланаётган ўн нафар ҳарбий хизматчининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни сўраб, мурожаат қилган.
Юқорида номи келтирилган уч нафар генерал-лейтенантдан ташқари гап қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Пак Ан Су ҳақида ҳам кетмоқда — у ҳарбий ҳолатнинг жорий этилишига масъул бўлган. Олдинроқ у истеъфо сўраган эди, аммо президент «армиянинг барқарорлигини таъминлаш» зарурати туфайли унинг истеъфосини рад этган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабр куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этди. Орадан бир неча соат ўтиб, Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат режимини бекор қилди. Мухолифатдаги «Тобуро» демократик партияси президент Юн Сок Ёлни исёнда айблаб, унга импичмент эълон қилишни талаб этмоқчи. Фуқаролик ташкилотлари Жанубий Корея ҳукуматининг истеъфосини талаб қиляпти.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026