Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга «Данк» орденини топширди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қирғизистоннинг «Данк» (Шараф) ордени билан мукофотланди.
Қайд этилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қирғизистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаган. Мукофотланганлар орасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам бор.
Мукофотни Фарғона ҳокимига шахсан президент Садир Жапаров топширди.
У Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековни Қирғизистон Республикаси халқ артисти унвони билан тақдирлаганди. Ундан олдинроқ эса Қирғизистон миллий филармонияси эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Нур Омурбаевга Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони, Қирғизистондаги эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбекка Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист фахрий унвони берилган эди.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026