Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
Авиакомпания баёнотида айтилишича, парвозлар Боку-Грозний рейсини амалга оширган Embraer 190 самолётининг «физик ва техник ташқи таъсир оқибатида содир бўлган ҳалокати» терговининг дастлабки натижаларига кўра, шунингдек, парвоз учун юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ҳисобга олган ҳолда тўхтатилади.

Фото: Getty Images
27 декабр куни Озарбойжоннинг Боку шаҳридан Россиянинг Минералние Води шаҳрига парвоз қилган Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпанияси самолёти учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Авиакомпания буни Махачқалъа осмони ёпилгани билан изоҳлади.
Шундан сўнг, авиакомпания Россиянинг айрим шаҳарларига парвозларни тўхтатганлиги ҳақида баёнот берди.
Авиакомпания баёнотида айтилишича, Боку-Грозний рейсини амалга оширган Embraer 190 самолётининг «физик ва техник ташқи таъсир оқибатида содир бўлган ҳалокати» терговининг дастлабки натижаларига кўра, шунингдек, парвоз учун юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ҳисобга олган ҳолда, 28 декабрдан бошлаб Бокудан Россиянинг Минералние Води, Сочи, Волгоград, Уфа ва Самара шаҳарларига парвозлар тўхтатилади.
Кейинчалик Россиянинг яна учта шаҳри Нижний Новгород, Владикавказ ва Саратовга ҳам парвозлар тўхтатилди. 25 декабр куни AZAL авиакомпанияси Бокудан Россиянинг Грозний ва Махачқалъа шаҳарларига парвозларни тўхтатишга қарор қилган эди.
Шу тариқа, тўхтатилган йўналишлар сони 10 тани ташкил этмоқда. Авиакомпания сайтида келтирилишича, бунга қадар Бокудан Россиянинг 16 шаҳрига рейслар амалга ошириб келинган.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпанияси Остона - Екатеринбург йўналишидаги парвозлар «хавфсизлик нуқтайи назаридан» 27 январгача тўхтатилганини маълум қилди.
26 декабр куни Исроилнинг El Al авиакомпанияси Тел-Авив – Москва йўналишидаги парвозлар бир ҳафта муддатга тўхтатилгани, шундан сўнг, вазият қайта баҳоланиши ҳақида хабар берди.
25 декабр куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines самолёти Оқтов яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатда 38 киши нобуд бўлди.
Euronews ва Reuters агентликларининг Озарбойжон ҳукуматидаги манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, ҳалокатга Россия ракетаси сабаб бўлган. Россия расмийлари тергов якунланмагани сабабини кўрсатиб, бу маълумотни тасдиқламади.
Тавсия этамиз
Орзу ортидаги дард: Кореяга келин бўлган ўзбек қизлари қисмати
Аёллар дунёси | 14:47 / 17.08.2025
Зангезур: Ўзбекистон учун янги стратегик имкониятми?
Жаҳон | 21:43 / 14.08.2025
“Аср савдоси”. Россия Аляскани нега сотиб юборганди?
Жаҳон | 19:31 / 13.08.2025
“3 килога етган”: Самарқандда 80 ёшли бемордаги йирик буқоқ олиб ташланди
Жамият | 11:07 / 13.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС исроиллик асирларнинг ярмини озод қилишга рози бўлди
Жаҳон | 01:42
-
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилашди – вазирлик
Ўзбекистон | 01:24
-
Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуаси билан танишди
Ўзбекистон | 00:53
-
Украинанинг хавфсизлик кафолати учун Европа тўлаши керак – АҚШнинг НАТОдаги вакили
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

16:44 / 18.08.2025
Россия дронлари яна Озарбойжоннинг Одессадаги нефт базасига ҳужум қилди

10:45 / 15.08.2025
Алиев AZAL самолёти қасддан уриб туширилган деб ҳисобламайди

21:18 / 13.08.2025
Озарбойжон ва Арманистон тинчлик келишувига яқинми? Қандай зиддиятлар ва рисклар бор?

00:59 / 13.08.2025