Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг DeepSeek стартапи дунё риск активларининг глобал қулашига олиб келди
Фонд биржаларидаги пасайиш Хитой DeepSeek стартапининг сунъий интеллект бўйича иловаси машҳурлиги ортиб бораётгани билан боғлиқ.
Дунё бўйлаб риск активлар нархининг пасайиши фонида Биткойн курси 27 январ куни 100 минг доллардан пастга тушди, деб хабар берди Interfax.
Coindesk маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 16:34 да Биткойн нархи 5,5 фоизга тушиб, 99 117 долларни ташкил қилди.
АҚШ Nasdaq фонд индексидаги фючерслар деярли 5 фоизга, S&P 500 индекси эса микрочип ишлаб чиқарувчиларнинг акциялари ортидан 2,6 фоизга пасайган.
Ушбу пасайиш Хитой DeepSeek стартапининг сунъий интеллект бўйича иловаси машҳурлиги ортиб бораётгани билан боғлиқ. Янги моделга асосланган DeepSeek ассистенти 25 январ ҳолатига кўра 1,6 миллион марта юклаб олинган ва App Figures маълумотларига кўра, Австралия, Канада, Хитой, Сингапур, АҚШ ва Буюк Британиядаги iPhone иловалари дўконларида биринчи ўринни эгаллаган.
DeepSeek моделларини ўқитиш ва ишлаб чиқиш нархи батафсил ошкор этилмаган, аммо у рақобатчиларникидан сезиларли даражада пастроқ кўринади. Таҳлилчиларнинг тахминига кўра, сўнгги версия унчалик самарали бўлмаса-да, лекин сермаҳсуллиги пастроқ бўлган чипларда ишлай олади, бу эса кўплаб йирик чип ишлаб чиқарувчиларнинг юқори нархларига шубҳа туғдиради.
«Хитойнинг янги сунъий интеллект модели АҚШ фонд бозорига таҳдид солади, чунки у иқтисодий самарадорлик ва очиқ кодли илғор технологиялар орқали АҚШ сунъий интеллекти гегемониясига барҳам бериш хавфини туғдиради. Энди Трамп бунга қандай жавоб қайтаришини кутиш керак», деди QCP Asia таҳлилчилари.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
17:04 / 22.06.2026
Сунъий интеллект ва билим иллюзияси: Нега ёш мутахассислар ўсишдан тўхтаб қолмоқда?
21:55 / 15.06.2026