Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Мудофаа вазирлиги раҳбари Умеровга нисбатан иш очилди
Рустем Умеров мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда, дея хабар беради Украинанинг Коррупцияга қарши кураш маркази.
Украина Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси (НАБУ) Мудофаа вазири Рустем Умеров содир этган бўлиши мумкин бўлган жиноят бўйича Украина Коррупцияга қарши кураш маркази (ЦПК) баёноти асосида иш юритувини рўйхатга олди. Бу ҳақда 27 январ, душанба куни ЦПК Telegram-каналида хабар берилди.
Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда. Ушбу модда уч йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
ЦПК маълумотларига кўра, 24 январ куни Умеров Мудофаа харидлари агентлиги (АОЗ) Кузатув кенгашининг АОЗ директори Марина Безрукова билан шартномани бир йилга узайтириш ҳақидаги қарорини бажаришдан бош тортган. Вазир, шунингдек, бу қарор учун овоз берган Кузатув кенгашининг икки аъзоси – Тарас Чмут ва Юрий Жигирни ҳам ишдан бўшатди, дейилади Коррупцияга қарши кураш маркази баёнотида.
Шунингдек, мудофаа таъминот агентликларида кузатув кенгашларининг ташкил этилиши НАТОнинг ушбу тузилмаларни ташқи босимдан ҳимоя қилиш бўйича асосий тавсияси бўлганлиги таъкидланди.
Умеров Безруковани ҳарбий харидлар ва армия таъминотидаги муаммоларда айблади.
Олий рада Умеровнинг ҳисобот бериш учун чақирилишини қўллаб-қувватлади
2024 йил 3 декабрда Олий рада Умеровнинг Украина ҳарбийлари «Укроборонпром» томонидан ишлаб чиқарилган паст сифатли миналарни олганлиги ҳақидаги айблов билан боғлиқ ҳолда чақирилишини қўллаб-қувватлади.
Январ ойи бошида Киевнинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадларини санаб ўтар экан, Умеров Украинанинг ҳарбий стратегияси тўртта асосий устувор йўналишга асосланганини айтди: фронт чизиғини барқарорлаштириш, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, осмон ва денгиз йўлларини ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда «ассиметрик жавоб».
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026