Тожикистон 2024 йилда Ўзбекистонга етказиб берган электр энергияси ҳажми маълум бўлди
Тожикистоннинг Ўзбекистон билан шартномаси электр энергияни фақат ёзги даврда етказиб бериш учун мўлжалланган.

Фото: Asian Development Bank
Тожикистоннинг ўтган йили жами электр энергияси экспорти 2 миллиард 478 миллион киловатт·соатдан ортиқни ташкил қилди, деб хабар берди мамлакат Энергетика ва сув хўжалиги вазирлигига таяниб Asia-Plus. Бу 2023 йилга нисбатан қарийб 204 миллион кВт·соат ёки 7,8 фоизга кам.
Энг кўп электр энергияси Афғонистонга етказилган - 1 миллиард 530,4 миллион кВт·соат, қиймати 705,2 миллион сомоний (≈64 млн доллар). Бу мамлакат учун ҳар бир киловатт энергия 4,2 цент қийматга тенг бўлган.
Ўзбекистонга 943,9 миллион кВт·соат экспорт қилинган, қиймати 201,2 миллион сомоний (≈18 млн доллар). Ҳар бир киловатт нархи тахминан 2 цент бўлган.
Қайд қилинишича, 2024 йилда экспорт қилинган электр энергияси Тожикистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 11 фоиздан сал кўпроқ қисмини ташкил этган. Ўтган йили республикада қарийб 22 миллиард 428 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Тожикистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда республика тахминан 113 миллион долларлик электр энергиясини экспорт қилган, бу 2023 йилга нисбатан 2,4 фоизга кўпдир.
2024 йилда республика экспортининг умумий ҳажмида электр энергияси етказиб бериш улуши 5,8 фоизни ташкил этган.
Таъкидланишича, куз-қиш мавсумида Тожикистоннинг ўзи энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларга дуч келганда, электр энергияси фақат Афғонистонга кичик ҳажмда – линиялар ва бошқа инфратузилма жиҳозларининг ишлашини таъминлаш учун етказиб берилади. Ўзбекистон билан шартнома фақат ёзги даврда етказиб бериш учун мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

18:24 / 03.04.2025
Чегара муаммолари ҳал бўлдими? Марказий Осиёнинг бугунги манзараси – экспертлар нигоҳида

08:43 / 03.04.2025
2 ойда хориждан қанча енгил автомобил импорт қилингани айтилди

20:07 / 02.04.2025
АҚШ Хўжанд декларацияси ва чегараларнинг туташ нуқтаси бўйича шартномани олқишлади

19:11 / 31.03.2025