Прокуратура департаменти хабар беришича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва Урганч тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Э-К” МЧЖга қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва новвойхона биносида ўтказилган ўрганишда аниқланган.

МЧЖ масъул шахслари умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 512,6 минг куб метр табиий газдан ўғрилик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.