Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
У олти йилдан буён вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Вазирлик расмий сайтидаги раҳбарият бўлимидан у ҳақдаги маълумотлар олиб ташланган ва вазир ўринбосари лавозимларидан бири вакант экани кўрсатилган.
Худоёр Мелиев нима сабабдан лавозимдан олингани ва унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Худоёр Мелиев 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 2000 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавр босқичини, 2006 йилда эса ушбу ОТМда магистратурани тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, хусусан, вазирликнинг Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2019 йил январида адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Айни вақтда адлия вазири Акбар Тошқуловнинг уч нафар ўринбосари бор, булар: Алишер Каримов, Музраф Икромов ҳамда Шерзод Рабиев.
Аввалроқ ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов ҳам лавозимини тарк этгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026