Жаҳон | 09:42 / 10.03.2025
4979
2 дақиқада ўқилади

Марк Карни Канаданинг янги бош вазири бўлади

Карни овоз бериш якунларига кўра 86 фоиз овоз олди. Канаданинг Либерал партияси янги раҳбари АҚШ билан савдо уруши шароитида Европа ва Осиё билан яқин ҳамкорликка интилмоқда.

Фото: Amber Bracken / Reuters

Англия банкининг собиқ раҳбари Марк Карни Канаданинг ҳукмрон Либерал партияси янги раҳбари этиб сайланди. У 9 март, якшанба куни бўлиб ўтган овоз беришда собиқ молия вазири Христя Фриланд, жамоатлар палатасида ҳукумат етакчиси Карина Гулд ва тадбиркор Фрэнк Бэйлисни ортда қолдириб, 86 фоиз овоз олди. Карни январ ойида истеъфога чиқишини эълон қилган бош вазир Жастин Трюдо ўрнини эгаллайди.

Марк Карни қўшни давлат президенти Доналд Трамп томонидан импортга 25 фоизлик божлар жорий этилиши ва Америка етакчисининг Канада суверенитетига даъволари фонида АҚШ билан савдога боғлиқликни камайтириш учун Европа ва Осиё билан яқин ҳамкорликни қўллаб-қувватламоқда. Бундан ташқари, либералларнинг янги етакчиси ўрта синф учун солиқларни пасайтириш, бюрократияни қисқартириш, инновациялар ва инвестицияларни фаол рағбатлантиришни ўз ичига олган фундаментал иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ваъда бермоқда, дея аниқлик киритади dpa агентлиги.

Трюдо АҚШ томонидан босим фонида истеъфога чиқди

Канаданинг амалдаги бош вазири Жастин Трюдо Либерал партияга хайрлашув мурожаатида унинг мамлакати энди Қўшма Штатлар томонидан «экзистенциал чақириққа» дуч келаётганини айтди.

Трюдо 6 январ куни Канада бош вазири ва ҳукмрон Либерал партия раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди. «Бу мамлакат кейинги сайловларда ҳақиқий танловга лойиқдир ва агар мен ичкарида курашишим керак бўлса, энг яхши вариант бўлмаслигим аён бўлди», — деди у ўз парламенти фаолияти 24 мартгача тўхтатиб турилишини эълон қиларкан.

Жастин Трюдо Либерал партияни қарийб 12 йил бошқарган ва 2015 йилнинг ноябридан бери Канада бош вазири лавозимида ишлаб келган. Сўнгги йилларда сиёсатчининг рейтинги қатор ислоҳотлар, шунингдек, нархларнинг ошиши, уй-жой инқирози ва миграция муаммолари туфайли сезиларли даражада пасайиб кетди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди