Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX Crew Dragon'нинг ХКСга стартини сўнгги дақиқада кечиктирди
Crew Dragon бошқариладиган космик кемаси старти ердаги комплекснинг гидравлик тизимидаги муаммо туфайли қолдирилди. Миссия NASA астронавтлари Уилмор ва Уилямсни Ерга қайтариши кутилмоқда.
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси Crew Dragon бошқариладиган космик кемасининг Халқаро космик станция (ХКС)га парвозини стартдан бир соатдан камроқ вақт олдин қолдирди. 12 март кечки пайтга режалаштирилган парвоз ерусти комплексининг гидравлик тизимидаги муаммо туфайли бекор қилинди, деб хабар берди жонли эфирда шарҳловчи. Энди у 14 март куни кечқурун амалга оширилиши мумкин.
Crew Dragon экипажи таркибида россиялик космонавт Кирилл Песков, NASA астронавтлари Энн МакКлейн ва Никол Айерс ҳамда JAXA астронавти Такуя Ониши бор эди. Бу жамоа ХКСдаги олдингисининг ўрнини эгаллаши керак эди.
Crew Dragon космик кемасига эга Falcon-9 ракетаси NASA'нинг Флорида штати Кеннеди коинот марказидаги 39А ракета майдонидан парвоз қилиши керак эди. ХКС Америка сегментининг Harmony модулига уланиш 13 март куни соат 13:00 га режалаштирилган эди. Парвозни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда экипаж бортда бўлган.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
08:50 / 12.06.2026
SpaceX тарихдаги энг йирик IPOʻни амалга оширди
08:30 / 08.06.2026