Бозордан Рамазон таомларидан тортиб, салқин ичимлиг-у, гўштли нон, сомса-ю, ёпган нон, калла-поча – барча таомларни топишингиз мумкин.

Айтишларича, Рамазон бозори бир неча йиллардан бери фаолият юритиб келади.

Кўпчилик айнан шу бозорга ўрганган. Узоқ масофа босиб бўлса ҳам атай бозорга тушиб, ифторлик учун егулик харид қилиб кетишади.

Ёвқочар бозорининг файзи, гашти бошқача.

Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.