Абдуқаҳҳор Муллажонов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди
Абдуқаҳҳор Муллажонов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Муллажонов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
А.Муллажонов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Абдуқаҳҳор Муллажонов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда юридик университет) тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, кейинроқ Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2017–2018 йилларда Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.
У 2018 йил июлида Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган, 2021 йил апрели Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган. 2023 йилнинг сентябр ойидан бери Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Аввалроқ бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Азамат Мирзаев 2023 йил ноябридан буён Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда гиёҳвандликка қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операция ўтказилди
Жаҳон | 20:21
-
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади
Жаҳон | 19:46
-
«Менга бу медал ва қоғозларнинг кераги йўқ» – Washington Post Сумига ракета зарбаси кунидаги тақдирлашда қатнашган ҳарбийлар билан гаплашди
Жаҳон | 19:16
-
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
Жамият | 19:14
Мавзуга оид

18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

14:02 / 04.03.2025
Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

20:19 / 25.02.2025