Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди
Дахма 7 метр чуқурликда, Қадимги Миср шаҳарларидан бири — Абидосда жойлашган.

Фото: Facebook / Tourismandantiq
Мисрда илгари номаълум бўлган фиръавннинг қабри топилди. У 3600 йил олдин, минтақада сиёсий беқарорлик ҳукм сурган даврда ҳукмронлик қилган, деб ёзади Independent.
Дахма 7 метр чуқурликда, Қадимги Миср шаҳарларидан бири — Абидосдаги Анубис тоғи қабристонида жойлашган. Ушбу ҳудуд тахминан милоддан аввалги 1700 йилдан 1600 йилга қадар Юқори Мисрни бошқарган Абидослар сулоласи даврига тегишли.
Дафн қилиш жойига олиб борувчи хона деворларига Исида ва Нефтида маъбудаларининг тасвирлари туширилган. Шунингдек, қачонлардир ҳукмдорнинг исми ёзилган чизиқлар сақланиб қолган. Қабрдан топилган безаклар ва матнлар тахминан милоддан аввалги 1650–1550 йилларда яшаган фиръавн Сенебкай мақбарасидаги санъат асарларини эслатади.

Топилган мақбара Абидос сулоласи даврига оид бошқа қабрлардан анча каттароқ бўлиб чиққан (таққослаш учун аниқ ўлчамлар келтирилмаган). Тахминларга кўра, номаълум фиръавн Сенебкай ҳокимият тепасига келишидан аввал ҳукмронлик қилган.
Мазкур қабр феврал ойида эълон қилинган машҳур топилмадан кўп ўтмай аниқланмоқда: шотландиялик археолог Пирс Литерланд Тутмос II нинг иккита қабрини топганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

00:41 / 14.03.2025
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди

16:59 / 06.03.2025