«Ўзгидромет» 26-28 март кунлари Тошкент вилоятининг айрим туманларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Хусусан, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли вилоятдаги ушбу туманларнинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши мумкин:

  • Бўстонлиқ;
  • Оҳангарон;
  • Паркент (Чотқол тизмасининг тоғлари).

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечалари +4, кундуз кунлари +8 даражагача пасаяди.