Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларни тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш таклиф қилинмоқда
Мурожаат “Менинг фикрим” порталига ўтган йили октябр ойида қўйилган. Фуқаро умумий ўрта таълим мактабларини 5 кунлик дарс бериш ва ишлаш режимига ўтказиш орқали устозлар ҳафтасига 2 кун дам олишини, бу билан иш унуми ва сифати ошишини билдирган.

Фото: Fotolia
Тармоқларда 2024 йил 23 октябрда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган петиция муҳокамаси кетмоқда. Унга кўра, Неъматилла Набиев исмли шахс мактабларни тўлиқ 5 кунлик ўқитиш ва ишлаш тизимига ўтишини сўраган.
“Умумий ўрта таълим мактабларида барча ўқувчиларни 5 кунлик таълим олиш дастурига ўтказиш. Педагог ходимларга ҳам 5 кунлик иш тизимига ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Устозлар ҳам бемалол ҳафтасига 2 кун дам олса, иш унуми ва сифати ошади деб ўйлайман”, – дейилади унинг петицияси изоҳида.
Ҳозирча ушбу петицияга жами 3584 та овоз берилган, шундан 3562 таси ёқлаб, қолган 22 таси эса қарши.
Маълумот учун, “Менинг фикрим” порталига жойланган ҳар бир петицияга етарлича овоз берилса, уни парламент кўриб чиқиши мумкин. Олий Мажлис палаталари петицияни кўриб чиқишга қабул қилиши учун мурожаат камида 10 минг овоз, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиши учун камида 5000 овоз, туман (шаҳар) кенгашлари кўриб чиқиши учун камида 1000 овоз тўплаш керак бўлади.
Умумий овоз бериш петиция эълон қилинган кундан эътиборан 90 кун ичида ўтказилади. Мурожаат зарур миқдорда овоз тўплаган тақдирда овоз бериш муддатидан олдин тўхтатилиши ҳам мумкин.
Петицияни кўриб чиқиш якунларига кўра ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниб, “Менинг фикрим” сайтига жойлаштирилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати 60 кундан ошмаслиги керак.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

07:42 / 26.07.2025
Москвадаги олий мактаб талабаларига ўқишни бошқа олийгоҳларга кўчириш таклиф қилинди

10:01 / 22.07.2025
Мактабдаги сўнгги 6 йиллик ўртача баҳолар тест синови балига қўшилмайдиган бўлди

15:07 / 21.07.2025
Латвия Ўзбекистонда халқаро мактаб ташкил этиш имконини кўриб чиқмоқда

19:00 / 07.07.2025