2025 йилнинг апрель ойида Veolia Energy Tashkent компанияси ёзги мавсум олдидан маҳаллий қозонхоналарида режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб боради.
Қайд қилинишича, ускуналарни таъмирлаш ва модернизация қилиш, эскирган қисмларни алмаштириш ҳамда насосларни текширишни каби бир қатор ишлар амалга оширилиши ёз мавсумида иссиқлик таъминоти барқарор таъминланишига хизмат қилади.
Шу сабабли, қуйидаги манзилларда жойлашган айрим турар-жой бинолари ва муассасаларда вақтинча иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
Бектемир тумани
- 7–11 апрель – “Сувсоз” массиви
- 14–18 апрель – Х.Бойқаро, Б.Нозим, Й.Чирчиқ кўчалари (айрим уйлар ва муассасалар)
- 28–30 апрель – Олтинтопган маҳалласи, №56–60, 19А, 19Б турар жой бинолари
Миробод тумани
- 7–10 апрель – Бехтерева-Саракул кўчалари, №1–8 турар жой бинолари ва айрим муассасалар
- 28–30 апрель – Кичик ҳалқа йўли кўчаси, №2–8 турар жой бинолари
Мирзо Улуғбек тумани
- 2–4 апрель — ТТЗ-2 мавзеси, 30а, 31а, 32а, 35а турар жой бинолари, Белоножко кўчаси, 30 турар жой биноси
- 7–11 апрель — Югнакий мавзеси, 7–13, 10а, 10б турар жой бинолари ва айрим муассасалар
- 14–18 апрель — Югнакий мавзеси, 14–18, 46–52 турар жой бинолари, Қорасув 1,2,3,4,6 мавзеси, БЎЗ-2, Феруза мавзеси, айрим уйлар ва муассасалар
- 21–25 апрель — Югнакий мавзеси, 31–38, 44, 45 турар жой бинолари ва айрим муассасалар
- 28 апрель – 2 май — Югнакий мавзеси, 6, 19–26, 26а, 26б турар жой бинолари ва айрим муассасалар
Сергели тумани
- 7–11 апрель – Қурувчилар мавзеси
Учтепа тумани
- 2–4 апрель – Заковат кўчаси (айрим уйлар ва муассасалар)
- 7–11 апрель – Учтут кўчаси, №7 турар жой биноси
- 14–18 апрель – Шифокорлар кўчаси, №1 турар жой бинолари







