Мексика президенти АҚШдан импортга божлар жорий қилинишини истисно этмади
Клаудия Шейнбаум «биринчи навбатда, мексикаликларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда» ҳозиргача тарифларни ўрнатмаганини айтди. У «Мексика компаниялари ва саноатини ҳимоя қилишни» хоҳлаётганини айтди.

Клаудия Шейнбаум Фото: Henry Romero / Reuters
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШ президенти Доналд Трамп илгари киритган йиғимларга жавобан Мехико АҚШ маҳсулотларига божлар жорий этиши мумкинлигини айтди. «Биз буни истисно қилмаймиз, бироқ биз мулоқотни давом эттиришни маъқул кўрамиз», деди Шейнбаум 7 апрел, душанба куни журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда. «Албатта, биз Мексика саноати ва компанияларини ҳимоя қилмоқчимиз», — дея қўшимча қилди у. Президентнинг таъкидлашича, у ҳозиргача «биринчи навбатда мексикаликларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда» Америка импортига божлар қўйишдан тийилиб келган, чунки бундай чоралар Мексикада нархларнинг ошишига олиб келиши мумкин.
Клаудия Шейнбаум ўз мамлакати шимолий қўшниси билан ҳали ҳам келишувга эриша олишига умид билдирди. Мексика экспортининг 80 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Доналд Трамп феврал ойи бошида ушбу мамлакат, шунингдек, Канаданинг барча товарларига 25 фоизлик божлар жорий этишини эълон қилди. У бу қарорини қўшни давлатлар гиёҳванд моддаларнинг АҚШга кириб келишининг олдини олиш учун етарли чоралар кўрмаётгани билан изоҳлади.
Божларни жорий этиш санаси қолдирилди ва улар 2 апрелдан кучга кирди. Шу куни Трамп 180 дан ортиқ мамлакат ва ҳудуддан товарларга янги импорт тарифларини эълон қилди, бироқ Канада ва Мексика улар орасида йўқ эди. Бундан ташқари, Трамп қарорига кўра, аввалроқ бу икки давлатга жорий қилинган тарифлар 2020 йилда АҚШ, Мексика ва Канада ўртасида имзоланган эркин савдо келишуви доирасидаги товарларга таъсир кўрсатмаган. Хусусан, 25 фоизлик Америка импорт божлари Мексика автомобиллари, пўлат ва алюминийсига тегишли.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
Жаҳон | 20:41
-
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади
Ўзбекистон | 20:39
-
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
Ўзбекистон | 20:08
-
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
Жаҳон | 20:03
Мавзуга оид

20:03
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23
АҚШда исроилликларни отиб ўлдирган шахсга айблов қўйилди

00:39