Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
2025 йил 1 июндан Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади.
Фото: Kun.uz
“2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- республика ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд АҚШ долларига етказиш;
- ички туризмни ривожлантириш ҳисобига 40 млн та маҳаллий сайёҳларнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш, қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш.
2025 йил 1 июндан Баҳрайн қироллиги, Кувайт давлати ва Ўмон султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади.
2025 йилдан ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади.
2025 йилдан ҳар йили ноябр ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этилади.
2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.
Мавзуга оид
13:16 / 06.01.2026
Энди туркманистонликлар ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров пули тўлайди
18:03 / 30.12.2025
Ўзбекистонликларга Green Card учун виза бериш тўхтатилди
09:45 / 30.12.2025
Арманистон ва Туркия визавий тартибни қисман соддалаштирди
12:50 / 29.12.2025