Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
Тошкент шаҳри ҳокими пойтахтда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун 2 миллиард 44 миллион сўм ажратиш тўғрисида қарор имзолади.

Фото: Kun.uz
Маблағлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман Ободонлаштириш бошқармаларига ажратилади.
Маблағнинг 1 миллиард 460 миллион сўми пиёдалар бўйича йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида кўча ва йўллар бўйлаб темир панжара ўрнатиш учун, 588 миллион сўми эса вояга етмаганлар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қавариқ пиёдалар ўтиш жойларини ташкил қилиш учун сарфланади.
Ҳужжатга кўра, йўллар бўйлаб жами 5600 метрлик панжаралар ўрнатилади. Қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари шаҳарнинг 42 та жойида ташкил этилади. Олмазор туманида 6 та, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Сергели, Миробод туманларида 5 тадан, Бектемир туманида 4 та, Яшнобод ва Чилонзор туманларида 3 тадан, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларида эса 2 тадан қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилади.
Мавзуга оид

14:49 / 24.06.2025
Бирламчи тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди

14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

13:14 / 24.06.2025
Миллий малака тизимини тартибга солиш бўйича айрим ҳужжатлар тасдиқланди

11:26 / 24.06.2025