Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт" - президент
Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиб қайтариш тартиби ўтган ҳафта тасдиқланган эди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кешбэк қилиб қайтариш тартиби ўтган ҳафта тасдиқланган эди.
Мутасаддилар кешбэкни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.
“Ҳокимларни ҳам огоҳлантираман, ушбу янги механизм асосида гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт. Буни эплай олмаганлари ишдан кетади”, - деди президент.
Суд қарорлари вақтида ижро бўлмаётгани юзасидан мурожаатлар жуда кўплиги қайд этилди. Ўтган йили МИБга юборилган ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро қилинмагани танқид қилинди.
Мавзуга оид
19:29 / 16.12.2025
Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак
18:44 / 16.12.2025
«Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради». Президент – Тошкентнинг келгуси йиллардаги тараққиёти ҳақида
13:20 / 10.12.2025
Лимон, гўшт, метан. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар
15:06 / 22.11.2025