Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустем Умеров бошқа ишга ўтди
Украина мудофаа вазирлигидан кетган мулозим энди Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби бўлди.
Фото: AFP
Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимини эгаллади. Украина президенти Володимир Зеленский тегишли фармонни имзолаган.
Умеров мудофаа вазирлигини 2023 йил сентябридан буён бошқариб келган. Жорий йил 14 июлида Зеленский Олий Радага бош вазир Денис Шмигални мудофаа вазири лавозимига тайинлашни таклиф қилди. Шмигалнинг ўрнига эса иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко ҳукуматнинг янги раҳбарига айланди.
Бунгача Умеров Украинанинг АҚШдаги элчиси лавозимига асосий номзод сифатида кўрилаётганди. Якунда эса Вашингтондаги дипломатик миссияни Украина бош вазири ўринбосари – адлия вазири лавозимида ишлаган Олга Стефанишина бошқарадиган бўлди.
«РБК-Украина» манбаларига кўра, энди Умеров Россия билан музокараларга эътибор қаратади. Нашр айнан у Истанбул форматидаги музокараларда Украина гуруҳи таркибида бўлганини эслатган.
Рустем Умеров Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимида 2024 йил мартидан буён ишлаган (илгари Украина ташқи разведка хизмати раҳбари бўлган) Александр Литвиненконинг ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
20:40 / 13.02.2026
Мерц: Уруш Россия иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойгандагина тугайди
16:48 / 13.02.2026
ИИВ: уруш бошланганидан бери Германияга Украинадан 1,2 млн қочқин келди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
11:33 / 13.02.2026