Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тест осон бўлди, чунки ҳаммасини таваккал белгиладим” — абитуриентлар ўртасида кичик сўров
Шу кунларда абитуриентларнинг билими синаляпти. Хўш, талабаликка даъвогарлар қанчалик таваккалга мурожаат қилишмоқда? Мактабда олинган билимнинг ўзи етарли бўляптими ёки қўшимча дарсларсиз тестдан ўтиш имконсизми? Kun.uz мухбири Тошкент шаҳридаги “O'zekspomarkaz” мажмуасида сўровнома ўтказди.
Биз сўровнома давомида асосан аниқ фанлар бўйича тест топширган абитуриентлар билан суҳбатлашдик. Уларнинг кўпи тест жавобларининг катта қисмини таваккал белгилаганини айтишди. Респондентларнинг фикрича, тестда юқори балл олиш учун мактабда яхши ўқишнинг ўзи камлик қилади: қўшимча дарсларга зарурат бор.
Ўқишга кира олмасангиз нима қиласиз? Бир нечта абитуриентларга шу саволни берганимизда, хусусий университетлар ҳақида ўйлаб кўришини ёки қайта тайёрланишини гапирди.
“Менимча, нодавлатда ўқисам керак. Чунки олдиндан кириб қўйганман. Лекин уйдагиларим хусусийга қўйишмайди. Шунинг учун яна бир йил тайёрланиб четга топширганим яхшироқ. Сабаби ўзларидан ўзлари ёпиб юборишлари мумкин”, – дейди абитуриентлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар 10 кун давомида, 23 июлга қадар давом этади.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
12:54 / 30.06.2026
Шавкат Мирзиёев фаол ёшлар билан учрашди
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026