Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Mirage 2000 қирувчи самолётининг жиҳозлари ишламай қолгач, украиналик учувчи катапултани амалга оширган. Махсус комиссия воқеа сабабларини аниқлайди.
Украинада парвоз миссиясини бажарган Mirage 2000 қирувчи самолётининг самолёт жиҳозлари ишламай қолди, деб хабар қилди Украина ҳаво кучлари 22 июл, сешанба куни кечқурун Telegramʼда. Учувчи катапултани амалга оширган, унинг аҳволи барқарор, дейилади постда.
«Ерда қурбонлар йўқ. Авиация ҳалокати сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тайинланди», — дея таъкидлади Украина ҳаво кучлари. Постда воқеа Украинанинг қайси ҳудудида содир бўлганига аниқлик киритилмаган. Матбуот маълумотига кўра, гап мамлакат ғарбидаги Волин вилояти ҳақида кетяпти.
Айни вақтда Украина ҳаво кучлари вакили, полковник Юрий Игнат «Украинская правда» интернет нашрига берган интервюсида учувчининг «самолётни бошқариш имкони бўлмади, бироқ бор имкониятлардан фойдаланиб, самолёт аҳоли пунктларидан узоқроққа, кимсасиз жойга йўналтирилди» деган сўзларини етказди.
«Дунёда самолётларнинг носозлик ҳолатлари учраб туради, шунинг учун комиссия ушбу авиаҳалокат сабабларини аниқлайди», деб қўшимча қилди Игнат.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026