Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ёғоч маҳсулотлари ҳолдингига Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этилади
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари хизмат сафари билан Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округида бўлди.
Сафар давомида Ханти-Мансийск автоном округининг Совет тумани ва Няган шаҳри расмийлари, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда ушбу ҳудудда ишлаётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, Совет тумани ҳокими Евгений Буренков ва ҳудуд тадбиркорлари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, бизнес-миссиялар уюштириш ва бошқалар хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистон туризм салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Сайёҳлар алмашинувини йўлга қўйиш, янги туризм маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Миграция масаласи мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. Туман мутасаддиларига кўра, мазкур ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотларда ишчи кучига бўлган талаб жуда юқори. Мазкур бўш ўринларга Ўзбекистондан малакали ишчи кучини қонуний тартибда жалб қилиш эҳтиёжи мавжуд.
Ўзбекистон дипломатлари сафар давомида тахта-ёғоч маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи "Югорский лесопромышленный холдинг" бош директори Юрий Краев билан музокара ўтказди. Натижада мазкур корхонага Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этиш бўйича дастурни амалга ошириш ва мамлакатимизнинг тегишли ташкилотлари билан музокараларни бошлаш тўғрисида келишиб олинди.
Сафар давомида Ханти-Мансийск автоном округида бўлиб турган ҳамюртлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди. Қабул давомида консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳақида сўзлаб берилди, ватандошлар паспорт, ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бошқа мурожаатлар тегишли тартибда ҳал этилди.
Мавзуга оид
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026