Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Нетаняҳунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Франция президенти Нетаняҳунинг Ғазо устидан назорат ўрнатиш ва ҲАМАСни буткул йўқ қилиш режасига илк бор муносабат билдирди.
Франция президенти Эммануэл Макрон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг милитаристик уринишларидан афсусдалигини таъкидлади.
Le Figaro нашрининг ёзишича, Макрон Ғазо секторида хавфсизликни таъминлаш учун БМТ миссияси ҳақидаги ўз таклифини яна илгари сурган.
Франция президентининг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазо шаҳри ва ал-Маваси лагерларидаги операцияни кенгайтириш ҳамда Фаластин ҳудудларини қайтадан босиб олиш режаси "мисли кўрилмаган жиддий фалокат ва урушга интилишни англатади".
Газетанинг қайд этишича, Франция президенти Нетаняҳунинг Ғазо устидан назорат ўрнатиш ва ҲАМАСни буткул йўқ қилиш режасига илк бор муносабат билдирди.
БМТнинг 30 июл куни бўлиб ўтган конференциясида Макрон Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун “БМТ мандати остида халқаро коалиция тузиш”ни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026