Жаҳон | 00:23 / 22.08.2025
4524
1 дақиқада ўқилади

Италияда «Шимолий оқим» газ қувурини портлатишда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Тергов маълумотларига кўра, у қувурларга портловчи қурилмаларни жойлаштирган украин махсус бўлинмаси ҳаракатини мувофиқлаштирган.

Фото: AP

Италияда «Шимолий оқим» газ қувурини портлатишда гумонланаётган Украина фуқароси қўлга олинди. 

Немис ОАВнинг хабар беришича, Сергей К. чоршанба куни Римини туманида ушланган. 

Тергов маълумотларига кўра, Сергей К. қувурларга портловчи қурилмаларни жойлаштирган украин махсус бўлинмаси ҳаракатини мувофиқлаштирган. Ғаввослар қўпорувчилик ишида сохта ҳужжатлар орқали ижарага олинган «Андромеда» парусли яхтасидан фойдаланишган. 

Гумонланувчи суд қилиш учун Германияга юборилади. 

2022 йил сентябрда «Шимолий оқим»нинг тўртта қувуридан учтаси портлатиб юборилганди.  

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид