Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазодаги очарчиликка Исроилнинг жазосиз қолаётгани сабаб бўлмоқда – Туркия ТИВ
Аввалроқ БМТ қўлловидаги IPC кузатув гуруҳи Ғазода 514 минг фаластинлик очарчиликдан азият чекаётгани, бу кўрсаткич сентябр охирига бориб 641 минг кишига етиши кутилаётганини маълум қилганди.
Фото: AP
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги очарчиликка Исроилнинг шу пайтгача содир этиб келаётган ҳарбий жиноятлари ва халқаро ҳуқуқни бузаётгани жазоланмай қолаётгани сабаб бўлганини билдирди.
Вазирлик баёнотида таъкидланишича, БМТ қўлловидаги IPC кузатув гуруҳи томонидан Ғазодаги очарчилик тўғрисидаги ҳисоботи «Нетаняҳу ҳукуматининг геноцид сиёсати ва Ғазодаги фаластинликларга нисбатан муносабати келтириб чиқарган гуманитар фалокат кўлами нақадар кенглигини билдиради».
«Шу пайтгача содир этиб келаётган ҳарбий жиноятлари ва халқаро ҳуқуқни бузаётгани жазоланмай қолаётгани Исроилни руҳлантирмоқда ва телбага айлантирмоқда», - дейилади баёнотда.
Аввалроқ БМТ қўлловидаги IPC кузатув гуруҳи Ғазода 514 минг фаластинлик очарчиликдан азият чекаётгани, бу кўрсаткич сентябр охирига бориб 641 минг кишига етиши кутилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:01 / 04.03.2026
Қозоғистон Трампнинг Тинчлик кенгашига бадалсиз аъзо бўлди
20:32 / 20.02.2026
Тинчлик кенгашининг илк йиғилиши: улар Ғазога тинчлик олиб келадими?
10:10 / 19.02.2026
Ғазо бўйича хат атрофидаги можаро: Берлинале цензурани инкор этмоқда
19:09 / 16.02.2026