4 сентябр, пайшанба куни Россия қўшинлари Украинага яна ҳаводан ҳужум қилди. Чернихив шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Дмитрий Брижинскийнинг сўзларига кўра, Россия ракетаси Новоселовка аҳоли пунктига кираверишда назорат-ўтказиш пункти яқинидаги корхона ҳудудига келиб урилгани қайд этилган.
Кейинроқ Брижинский ракета зарбаси ерда ишлаётган миналардан тозалаш гуманитар миссияси ходимларига қарата берилгани ҳақида хабар қилди. «Айни дамда икки киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди», — деб ёзди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Telegramʼда.
Воқеадан тахминан бир соат олдин Украина ҳаво кучлари шимолдан Украинага баллистик зарба берилиши хавфи ҳақида огоҳлантирган эди. Кундалик ҳисоботда бу ҳақда айтилмаган.

















