Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда ўғирлаб кетилган Россия-Исроил фуқароси озод қилинди
Доналд Трампга кўра, Бағдодда ўғирлаб кетилган россиялик исроиллик олим Элизабет Цурков «ҳозир Американинг Ироқдаги элчихонасида хавфсиз ҳолатда».
Фото: Facebook / Elizabeth Tsurkov
2023 йилда Ироқда жангчилар томонидан ўғирлаб кетилган Россия-Исроил фуқароси Элизабет Цурков асирликдан озод этилди ва ҳозир АҚШ ҳимоясида, деди 9 сентябр, сешанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп. «Хабар беришдан мамнунман, Элизабет Цурков, Принстон талабаси, унинг синглиси АҚШ фуқароси ҳисобланади. У озод этилди ва бир неча ойлик қийноқлардан сўнг ҳозир АҚШнинг Ироқдаги элчихонасида хавфсиз ҳолатда», деб ёзди у Truth Social'да.
Трамп «доим адолат учун курашишини» қўшимча қилди ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатидан ҳам Ғазо секторида гаровга олинганларни зудлик билан озод этишни талаб қилди.
Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Элизабет Цурков озод этилганини тасдиқлади. «Биз яна бир бор тасдиқлаймизки, қонунлар ижроси ва давлат ҳокимиятини қўллаб-қувватлашда юмшоқлик кўрсатмаймиз ҳамда ҳеч кимга Ироқ ва ироқликларнинг обрўсига путур етказишига имкон бермаймиз», — деди у Facebookʼдаги баёнотида.
Мавзуга оид
12:34
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026
"Товарларингизга бозоримизда эҳтиёж катта"– Ироқ тадбиркорлари Ўзбекистон маҳсулотлари билан танишмоқда
22:43 / 08.01.2026
Ироқ «Лукойл»нинг энг йирик хорижий активини миллийлаштиради
13:03 / 05.01.2026