Мактабгача тайёргарлик йили бошланғичга киритилиб, 12 йиллик умумий ўрта таълим жорий этилади. Ҳар бир мактабда тўгаракларни ташкил қиладиган маслаҳатчилар бўлади. Мактабни битириш, олий таълимга кириш ва фанлар бўйича сертификат олиш имтиҳонлари бирлаштирилиши кутилмоқда. Давлат раҳбари бошчилигида ўтган таълимга оид йиғилишда шу каби масалалар муҳокама қилинди. Kun.uz селектордаги айрим муҳим янгиликларни шарҳлайди.

Мактаб 6 ёшдан: Ўзбекистонда 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтилади

9 сентябр куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасига оид видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим 12 йиллик тизимга ўтиши муҳокама қилинган.

Бу ҳақда собиқ мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари, ҳозирда Олий таълим вазирнинг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди. Қайд этилишича, 12 йиллик таълимга ўтиш халқаро стандартлар билан боғлиқ: 2022 йилги PISA маълумотларига кўра, юқори натижаларга эришган мамлакатларнинг 85 фоизи 12 йиллик мактаб таълимига эга.

Бунда 6 ёшли болалар учун мактабга тайёргарлик йили бошланғич таълимга киритилади. Тизим уч босқичдан иборат бўлади:

1 йил тайёргарлик ва 4 йил бошланғич мактаб;

5 йиллик асосий умумий ўрта таълим (5–9-синфлар);

мактаблар, академик лицейлар, ҳарбий билим юртлари ва техникумларда 2 йиллик тўлиқ умумий ўрта таълим.

Мамлакатда 3,6 мингта мактаб ва 1 мингдан ортиқ давлат боғчалари ташкил этилиши, уларда болалар янги тайёргарлик дастуридан ўтиши айтилмоқда. Янгиликларда бу тизим айнан қачон ишлай бошлаши ҳақида сўз бормаган. Жараёнда таълим муассасаларида дефицит юзага келиши қанчалик инобатга олингани ҳам номаълум.

Мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Ўзбекистондаги давлат мактабларида мактаб маслаҳатчилари ишлай бошлайди. “Келажак” марказларининг умумий ўрта таълим ташкилотларидаги вертикал тизимини жорий этиш ҳамда ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай лавозим бўлиши