Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда турли даражадаги сайловларда овоз бериш якунланди
Россиядаги овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, аксарият ҳудудларда «Ягона Россия» партиясининг амалдаги раҳбарлари ёки губернатор вазифасини бажарувчилари ғалаба қозонмоқда. Кузатувчиларга кўра, муқобил номзодлар деярли йўқ.
14 сентябр, якшанба куни Россия ва унга қўшиб олинган ҳудудларда турли даражадаги – губернаторликдан маҳаллий ҳукуматгача бўлган сайловларда уч кунлик овоз бериш якунланди.
Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, аксарият ҳудудларда амалдаги раҳбарлар ёки губернатор вазифасини бажарувчилар – «Ягона Россия» партиясидан номзодлар ғалаба қозонмоқда.
Тўғридан тўғри «минтақа раҳбари сайловлари»ни қўшиб олинган Севастополда ҳам Россия «расмийлари» ташкил қилди. У ерда ҳам амалдаги «минтақа раҳбари» Михаил Развожаев 80,29 фоиз овоз билан «ғалаба қозонди», деб ёзади «Интерфакс» агентлиги.
Умуман олганда, 12-14 сентябр кунлари Россияда ва унга қўшиб олинган ҳудудларда бўлиб ўтган турли даражадаги сайловларда 47 мингга яқин депутатлик мандатлари ва сайланадиган лавозимлар, жумладан, 21 нафар губернатор лавозими тақсимланиши кутилмоқда. Овоз бериш натижаларига кўра, 11 та ҳудудда қонун чиқарувчи парламентларнинг янги чақириқлари тузилиши керак.
Мавзуга оид
12:10 / 29.09.2025
Чехия парламент сайловлари олдидан аралашувдан хавотирда
11:59 / 29.09.2025
Молдова парламент сайловларида ҳукмрон партия ғалаба қозонди
10:04 / 29.09.2025
Молдова парламентига сайловларда ҳукмрон партия етакчилик қилмоқда
18:17 / 25.09.2025