Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“6,3 мингта объект 1 нафардан кўп бўлмаган расмий ишчи билан қурилган” — ССП
Иш ҳақини «конвертда тўлаш» орқали солиқдан қочишга уриниш сабабли 6,3 мингта объект 0 ёки 1 нафар расмий ишчи кўрсатилган ҳолда қуриб битказилган. 10 мингта хонадон 1 квадрат метри учун 1,2 млн сўм нархда расмийлаштирилган. Қурилиш соҳасида кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 97 трлн сўмга баҳоланяпти.
Норасмий бандлик ва иш ҳақини «конвертда тўлаш» орқали солиқдан қочишга уриниш сабабли 6,3 мингта объект ҳисоботларида уларнинг 0 ёки 1 нафар ишчи билан қуриб битказилгани кўрсатилган. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси томонидан қурилиш соҳаси вакиллари билан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, қурилиш соҳасида кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ҳажми 97 трлн сўмга (41 фоиз) баҳоланган. Яширилган солиқлар 1,2 трлн сўмни, талон-торож қилинган маблағлар эса 203 млрд сўмни ташкил этади.
2024 йил ҳолатига кўра, мамлакатда қурилиш ташкилотлари сони 2023 йилдаги 33 мингтадан 28 мингтагача, товар айланмаси 177 трлн сўмдан 169 трлн сўмгача камайган. 2024 йил якунларига кўра, қурилиш ташкилотлари ишчилари сони 294 минг, соҳада норасмий бандлар эса 322 минг нафарни (2023 йилда 345,3 минг) ташкил этган.
Қурилиш соҳасига солиқ юки 4,5 фоизгача (2023 йилда — 4 фоиз), ўз навбатида, солиқ тушумлари 8 трлн сўмгача (7 трлн сўм) ошган. Соҳага жами 3,2 млрд сўмлик солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ажратилган. Қурилишга ажратилган бюджет маблағлари ҳажми 17,7 трлн сўмдан 21,4 трлн сўмга етган, қурилган объектлар сони 1695 тадан 1881 тага кўпайган.
Турар жойларни реализация қилиш бўйича ҳолат умумий фонда яхшиланганига қарамай, турар жой нархини квадрат метри учун 5 млн сўмдан кам миқдорда расмийлаштириш ҳолатлари ортган. Хусусан, 2023 йилда 93 фоиз ҳолатда (48,5 мингта) уй-жой учун битимлар 1 квадрат метри учун 8 млн сўмдан паст, атиги 1 фоиз ҳолатда (206 та) 10 млн сўмдан юқори нархга расмийлаштирилган. 2024 йилда реализация қилиш нархи 1 квадрат метр учун 8 млн сўмдан ортиқни ташкил этган ҳолатлар 17 фоизгача ошган. Шу билан бир пайтда, бир квадрат метр учун 5 млн сўмгача бўлган нархда битим тузиш ҳолатлари 24 724 тагача етган (2023 йилда 23 142 та).
914 та объект қурилишида ишлар ҳажми камайтириб кўрсатилгани сабабли 243 млрд сўм маблағ бюджетга тушмаган, ўз муддатида қурилган 1,5 мингта объект ҳисобга қўйилмагани сабабли 200 млрд сўм мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланмаган.
Турар жойларнинг олди-сотдисида қийматни пасайтириб кўрсатиш оқибатида 126 минг квадрат метр уй-жой (10 мингта хонадон) ҳар квадрат метри учун атиги 1,2 млн сўмдан ($100 дан кам) расмийлаштирилган. Оқибатда ана шундай уй-жойлардан 1,9 трлн сўм солиқ тушуми таъминланмаган.
Мавзуга оид
18:58 / 22.11.2025
Тошкентда қурилиш майдонларига ҳам сув сепилмоқда
15:12 / 22.11.2025
Ўзбекистонда қурилиш бозори ҳажми 10 ойда қарийб 15 фоизга ошди
12:04 / 22.11.2025
Экологик қонунбузарликлар учун молиявий санкция фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланади
15:38 / 21.11.2025