Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда аёл икки ўғли ва ўзини кўп қаватли уйдан ташлаб юборди
Аёл шифохонада вафот этган. 1 ва 3 ёшли болаларнинг ҳаёти эса сақлаб қолинган. Бош прокуратурага кўра, воқеага эр-хотин ўртасидаги рашк туфайли келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлган.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 24 ёшли аёл икки ўғли ва ўзини кўп қаватли уйдан пастга ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uzʼга маълум қилди.
Ҳолат 17 сентябр куни соат 14:18 атрофида содир бўлган. 2001 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан рашк туфайли келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жаҳл қилиб, 1 ва 3 ёшли ўғилларини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган. Сўнгра 8-қават йўлак деразасидан ўзини ҳам пастга ташлаган.
Ҳодиса оқибатида аёл шифохонада вафот этган, икки нафар вояга етмаган боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
09:20 / 04.07.2026
Москва ҳарбий суди Симонянга суиқасд иши бўйича ҳукм чиқарди
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
18:05 / 02.06.2026