Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина PURL дастури доирасида Patriot ва HIMARS ракеталарини олади
АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг янги ташаббуси доирасида Киевга ҳарбий ёрдамнинг биринчи пакетлари Patriot ва HIMARS учун ракеталарни ўз ичига олади.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ишлаб чиқилган янги PURL дастури доирасида Украинага ҳарбий ёрдамнинг дастлабки икки пакети Patriot ҳаво мудофаа тизими ва HIMARS ялпи ўт очиш тизими учун ракеталарни ўз ичига олади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский 17 сентябр, чоршанба куни Киевда Европарламент раҳбари Роберта Метсола билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз PURL дастури бўйича ҳамкорларимиздан 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ олдик. Октябр ойида биз яна оламиз... Ўйлайманки, биз охир-оқибат тахминан 3-3,5 миллиард долларга эга бўламиз", — деди Зеленский. Унинг таъкидлашича, Америкада ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дориларнинг дастлабки икки пакетининг ҳар бири 500 миллион долларни ташкил қилади.
Бу Киевга ҳарбий ёрдам беришнинг янги механизмидан биринчи марта фойдаланиш. Ушбу ташаббусга кўра, иттифоқчилар Украина учун Америка қуролларига унинг Prioritised Ukraine Requirements List (PURL) рўйхатидан тўлайди.
16 сентябр куни Reuters агентлиги Трамп маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишнинг дастлабки иккита пакетини маъқуллагани ва улар тез орада юборилиши мумкинлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026