Англия: «Челси» «Арсенал»га ёрдам бериб юборди

«Лидс» – «Тоттенҳэм» 1:2
Голлар: Тел, 23 (0:1). Окафор, 34 (1:1). Қуддус, 57 (1:2)
«Лидс»: Дарлоу, Стрейк, Родон, Гудмундссон (Пиру, 79), Богл (Жастин, 89), Ампаду, Штах (Танака, 67), Лонгстафф, Окафор (Нмеча, 79), Ааронсон (Ҳаррисон, 67), Калверт-Люин
«Тоттенҳэм»: Викарио, Ромеро, ван де Вен, Удоджи, Порро, Палиня, Бентанкур, Симонс (Ришарлисон, 74), Одобер (Дансо, 85), Қуддус (Жонсон, 90), Тел (Сарр, 73)
Огоҳлантиришлар: Ампаду, 52. Окафор, 64 – Қуддус, 22. Палиня, 41. Ромеро, 64

«Тоттенҳэм» қарши ҳужумга таяниб ўйнади ва биринчи бўлим ўрталарида Тел рикошет орқали мавсумдаги биринчи голини урди. Тўп Стрейкнинг оёғига теккан ҳолда йўналишини ўзгартириб, дарвозабонни доғда қолдирган ҳолда юқори бурчакка бориб тушди. Лекин «шпорлар» муваффақиятни кучайтириш ўрнига босимни сусайтиришди ва «Лидс»га танаффусгачаёқ ҳисобни тенглаштиришга имкон беришди. Викарио Аронсоннинг мураккаб зарбасини қайтарганди, аммо тўпга биринчи бўлиб рақиб ҳужумчиси Окафор етиб келди. «Залцбург»да танилган швейцариялик форварднинг Италияда ишлари юришмаганди, у «Милан»да ҳам, ижара асосида тўп сурган жамоаси «Наполи»да ҳам ўзини кўрсата олмади, аммо Англияга сафар уни очиши мумкин. Фақат Окафорнинг голи натижа учун етарли бўлмади. Иккинчи бўлимда Қуддуснинг зарбасидан кейин ҳам тўп рикошет бўлиб яқин бурчакка бориб тушди ва «Лидс» бир йилдан ошиқ вақтдан буён ўз уйида илк бор мағлубиятга учради. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Викарио сейв амалга оширди, бундан ташқари ҳакамлар «Тоттенҳэм» жарима майдони ичидаги қўполлик учун пеналти беришни хоҳлашмади. Натижада «шпорлар» ғалабали ҳисобни сақлаб қолишди ва пешқадамлар гуруҳида қолишди.

«Арсенал» – «Вест Ҳэм» 2:0
Голлар: Райс, 38 (1:0). Сака, 67 - пеналти (2:0)
«Арсенал»: Райя, Салиба, Габриэл Магаляйнс, Калафиори (Люис-Скелли, 75), Тимбер, Райс (Мерино, 79), Эзе (Мартинелли, 79), Эдегор (Субименди, 30), Троссар (Нванери, 75), Сака, Йокереш
«Вест Ҳэм»: Ареола, Килман, Мавропанос, Диуф, Ван-Биссака (Уокер-Питерс, 79), Магасса (Поттс, 61), Лукас Пакета, Фернандеш, Саммервилл, Боуэн, Фюллкруг (Маршалл, 61)
Огоҳлантиришлар: Саммервилл, 58. Лукас Пакета, 69