Биржадаги олтиннинг унция нархи (тахминан 31,1 грамм) рекордларни янгилаб, 4000 долларга яқинлашмоқда. Бу ҳақда 6 октябр, душанба куни dpa ахборот агентлиги хабар берди.

Ню-Йорк фонд биржасидаги савдолар очилишида олтин унциясининг нархи 3886 минг доллардан ошди, кунлик максимал қиймати эса 3969 минг доллардан кўтарилди. Тошкент вақти билан соат 02:00 да нарх 3960 долларга тушди — бу очилиш нархидан 74 долларга юқори.

Ўтган ҳафта бошида бир унция олтин нархи уч марта янги рекорд даражага етди. Охирги беш иш кунида нарх 3757 доллардан 3885 долларгача кўтарилди — деярли 130 долларга ёки 3 фоиздан кўпроқ ўсди.

Олтин нархи асосан 1 октябрда бошланган АҚШ ҳукумати ишининг тўхтатилиши туфайли ошиб бормоқда. Бунга Сенатнинг келаси йил учун ҳам Демократик, ҳам Республикачилар партияларининг федерал бюджети таклифларини қабул қилмагани сабаб бўлган.

Кўпгина давлат идоралари фаолияти тўхтатилишидан ташқари, шатдаун 3 октябрда меҳнат бозори ҳисоботининг эълон қилинмаслигига олиб келди. Бу ҳолат инвесторларни хавотирга солмоқда, улар иқтисодиётнинг исталган соҳасига сармоя киритишдан кўра, пулларини вақтинча хавфсиз жойларда сақлашни афзал кўрмоқда.