Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шимолий оқимлар» портлатилиши: Полша Украина фуқаросининг ҳибсдаги муддатини узайтирди
Полша «Шимолий оқимлар»даги портлашларга алоқадорликда гумон қилинган украиналикни ҳибсда сақлаш муддатини 40 кунга узайтирди.
Фото: Rootsi rannavalve
Варшава суди 6 октябр, душанба куни «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурлари портлашларига алоқадорликда гумон қилинган украиналик ғаввосни ҳибсда сақлаш муддатини 40 кунга, 2025 йил 9 ноябргача узайтирди.
Эркак Германия ҳукумати томонидан чиқарилган ҳибсга олиш учун Европа ордери асосида қидирувда бўлган ва 30 сентябр куни Варшава чеккасида Полша полицияси томонидан қўлга олинган. Гумонланувчининг ҳибсга олиш муддати узайтирилиши унинг Германияга экстрадиция қилиниши бўйича қарор қабул қилиш жараёни билан боғлиқ, дея хабар беради Reuters. Украиналикнинг адвокати Тимотеуш Пароккининг сўзларига кўра, прокуратура дастлаб гумонланувчини ҳибсда сақлаш муддатини 100 кунга узайтиришни сўраган.
Полша оммавий ахборот воситалари ҳибсга олинган шахсни дайвинг бўйича инструктор деб атамоқда, унинг тўлиқ исми ошкор қилинмаяпти. Бу Владимир Журавлев бўлиши мумкин, 2024 йил июн ойида Берлин Варшавага уни ҳибсга олиш учун ордер юборган. Полша прокуратураси ички хавфсизлик агентлиги ишни кўриб чиқиши зарурлигини баҳона қилиб, Берлин ва Варшава ўртасидаги можарога олиб келган ҳолатда гумондорни ҳибсга олишдан бош тортган.
Полшанинг PAP ахборот агентлиги хабар беришича, Германия Полша расмийлари томонидан қўлга олинган шахсни конституцияга зид бўлган саботаж, мулкни ва «Шимолий оқим 2» қувурини йўқ қилишда гумонламоқда. Германия қонунчилигига кўра, унга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. «49 ёшли украиналик ҳужумга («Шимолий оқим 2» портлаши) ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва ҳужум вақтида у Украинада бўлганини даъво қилмоқда», — дейилади PAP нашрида.
Мавзуга оид
13:45
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
23:00 / 04.12.2025