Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийчилар БМТнинг 20 нафар ходимини қўлга олди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакилига кўра, яманлик ҳусийчилар БМТнинг яна 20 нафар ходимини қўлга олган. Бу БМТнинг Яман пойтахти Санодаги бошқа бир иншоотга қилинган рейднинг эртасига юз берди.
Фото: Osamah Yahya/dpa/picture alliance
Эрон томонидан қўллаб-қувватланган яманлик ҳусийчилар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг яна 20 нафар ходимини қўлга олди, деди БМТнинг Яман бўйича доимий координатори вакили Жан Алам 19 октябр, якшанба куни Associated Press (АР) агентлигига. Унинг аниқлик киритишича, ходимлар БМТнинг Яман пойтахти Сано жануби-ғарбий туманидаги муассасада ушланган. Аввалги кун ҳусийчилар Санонинг бошқа туманидаги БМТ офисига бостириб кирди, дея қўшимча қилди Алам.
Матбуот котибига кўра, янги қўлга олинганлар орасида беш яманлик ва 15 халқаро ходим бор. Шу куни сўроқдан сўнг исёнчилар БМТнинг 11 ходимини қўйиб юборди, дея қўшимча қилди Алам. Қолган асирларнинг тақдири ошкор этилмаган. БМТ «ушбу жиддий вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш, барча ходимларни озод этиш ва Санодаги объектлари устидан тўлиқ назоратни тиклаш учун» «ҳусийчилар ва бошқа томонлар билан» алоқада», деди Жан Алам АР ахборот агентлигига.
Аноним қолишни истаган яна бир БМТ расмийси АР'га якшанба кунги ҳусийчилар рейди ҳақида гапириб берди ва исёнчилар иншоотдаги барча алоқа жиҳозларини, жумладан телефонлар, серверлар ва компютерларни мусодара қилганини айтди.
Расмийнинг аниқлик киритишича, қўлга олинганлар БМТнинг бир қанча агентликлари, жумладан, Жаҳон озиқ-овқат дастури, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ва Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси ходимларидир.
Мавзуга оид
12:51 / 05.12.2025
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
22:51 / 27.11.2025
Жакарта дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳри деб тан олинди
19:11 / 26.11.2025