Тошкентда яшовчи Жамила Олимбоева йигити Шаҳзод Рисматовни фирибгарликда айбламоқда: унинг даъво қилишича, Рисматов алдов йўли билан унинг уйини Санжар Каримовга расмийлаштириб бериб, эвазига Каримовдан қарзга пул олган. Санжар Каримов эса уйни эгаларидан 240 минг доллар нақд тўлов эвазига сотиб олганини айтиб чиқди. “Куёв”га қўзғатилган жиноят иши судга чиққан.

Тошкент шаҳрида яшовчи Жамила Олимбоеванинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокамаларга сабаб бўлди. Қиз ўз чиқишларида оиласи билан фирибгарлик қурбони бўлганини айтмоқда.

Жамила Олимбоевага кўра, у бўлажак турмуш ўртоғи Шаҳзод Рисматовга ишониб, 2024 йилда оиласи билан уйидан айрилиб қолган.

Олимбоеванинг даъво қилишча, Шаҳзод Рисматов унинг уйини алдов йўли билан Санжар Каримовга расмийлаштириб берган ҳамда эвазига ундан қарзга пул олган.

Санжар Каримов эса уйни нақд 240 минг долларга сотиб олиб, пулни Олимбоеванинг отасига нақд санаб бергани, аслида уларни уйдан чиқариб юбормай бағрикенглик қилганини айтиб чиқди.

Kun.uz'нинг аниқлашича, ҳолат юзасидан Шаҳзод Рисматовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилган.

“Келин” нима деди?

Жамила Олимбоева ўз чиқишларида Шаҳзод Рисматов билан оила қурмоқчи бўлганини, бироқ у алдаб, қочиб кетганини, оқибатда уйларидан айрилиб қолишганини билдирган.

2023 йили бошларидан Шаҳзод Рисматов деган бола билан танишганман. Менга бир неча марта совчи жўнатди. Кейин гаплашиб юрганмиз. Ўзини яхши бола сифатида кўрсатарди. 2024 йил 15 сентябрга тўйимизни белгилашди.

Оилада кенжа фарзандман, ота-онам 70 ёшга бориб қолган. Шаҳзодни ўзларининг ўғилларидан ҳам кўпроқ яхши кўришарди. У ўзини “Малика” бозорида ишлайман, у ерда телефон, техникалар тарқатаман, деб кўрсатарди. Мен уйдагиларим билан бу шу ишдан пул топади деб ўйлардик.

Кейин Санжар Каримов исмли одам билан танишиб, ака-ука бўлиб қолишди. Чунки Шаҳзод ўзига ҳар хил қиммат машиналарни сотиб олишни бошлади. Ўша пайтда унда 5 та машина бор эди.

Шаҳзод тўйимизга 25 кун қолганда кайфиятсиз юрди. Сабабини сўрасам, “Менда пул билан муаммо бўляпти”, деб тушунтирди. Кейин дадам Шаҳзодни уйга чақирди