Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иситиш мавсуми: пенсия ҳисобига яшовчи оилалар ҳам 1 млн сўм олади
Президент қарорига мувофиқ, жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож 1,1 миллиондан ортиқ оила рўйхатга олинди. Иситиш мавсуми давомида улар, жумладан фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар, 1 миллион сўмдан моддий ёрдам олади.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида бу йил кенг қамровли рўйхатга олиш ишлари амалга оширилди. Шулардан 822 минг оила ижтимоий реестрда мавжуд бўлиб, яна 290 мингдан ортиқ оила “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча аниқланди.
Қўшимча рўйхатга киритилган тоифалар орасида:
— боқувчисини йўқотганлар — 33,8 минг;
— ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар — 76,3 минг;
— оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар — 23,7 минг;
— ёлғиз кексалар — 7 минг;
— газ тармоғига уланмаган оилалар — 2 минг;
— бир уйда 3 тадан ортиқ оила яшайдиганлар — 26,2 минг;
— боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар — 34,7 минг;
— вақтинча ишсизлар — 15,1 минг;
— фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар — 69,7 минг;
— ёлғиз яшовчи шахслар — 2,3 минг.
Маълумот учун, ўтган йили 120 минг оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Жорий йилда ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга оширилмоқда. Дастур доирасида жами 1,2 трлн сўм маблағни давлат бюджети ҳисобидан ажратиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:25 / 29.06.2026
1 июлдан хусусий компанияларда ҳам «болничный» давлат томонидан тўлаб берилади
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026