Англия: «Арсенал»да яна қуруқ ғалаба

«Бёрнли» – «Арсенал» 0:2
Голлар: Йокереш, 14 (0:1). Райс, 35 (0:2)
«Бёрнли»: Дубравка, Ҳартман, Туанзебе, Лоран (Межбри, 76), Каллен (Эдвардс, 82), Уокер, Угочукву (Брун Ларсен, 62), Энтони (Чауна, 62), Эстеве, Флорентину, Флемминг (Бройя, 76)
«Арсенал»: Райя, Салиба, Габриэл Магаляйнс, Калафиори (Инкапие, 72), Тимбер, Субименди (Нергор, 77), Райс, Эзе (Нванери, 72), Троссар (Люис-Скелли, 90+1), Сака, Йокереш (Мерино, 46)
Огоҳлантиришлар: Каллен, 27. Флемминг, 55 –
Габриэл Магаляйнс, 90

«Арсенал» яна бурчак зарбасидан гол урди – бу мавсум бошидан буён саккизинчи шундай гол урди, АПЛда бунгача ҳеч бир жамоа дастлабки ўн турда бундай натижага эришмаганди. «Ҳаво қироли» Габриэл Магалянс бу сафар ўзи гол урмади, аммо жарима майдони ичида яккакурашда устун келиб, тўпни дарвоза чизиғи олдида турган Йокерешга етказиб берди. Кўп ўтмай меҳмонлар қарши ҳужумда иккинчи голни уришди, Сака бошлаб берган ҳужумни Йокереш давом эттириб, нариги қанотда очилган Троссарни диагонал узатма билан таъминлади, белгиялик ҳужумчи эса тўпни жарима майдонига етиб келган Райсга етказди ва у ҳам бошда дарвоза тўрини ишғол этди. Шундан кейин Артета шогирдлари тежамкор режимга ўтишди ва ҳисобни сақлаб қолишди. «Канонирлар» бутун октябр давомида дарвозасидан гол ўтказмаганди ва кузнинг охирги ойи ҳам навбатдаги «қуруқ» ўйин билан бошланди. Бу барча турнирлар доирасидаги қаторасига етти ўйинда дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолиниши бўлди (барча ўйинларда ғалаба қозонилган, тўплар нисбати 14:0). Қолаверса, Артета шогирдлари АПЛда учинчи марта рақибга ўз дарвозаси соҳаси томон бирорта ҳам зарба йўллашга қўймади.

«Ноттингҳэм Форест» – «Манчестер Юнайтед» 2:2
Голлар: Каземиру, 34 (0:1). Гиббс-Уайт, 48 (1:1). Савона, 50 (2:1). Диалло, 81 (2:2)
«Ноттингҳэм Форест»: Селс, Мурилио, Миленкович, Уильямс, Савона, Андерсон, Дуглас Луис (Йейтс, 14), Гиббс-Уайт, Ҳадсон-Одои (Сангаре, 90+2), Ндой, Игор Жезус (Авонийи, 78)
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, де Лигт, Шоу, Йоро (Мазравий, 77), Бруну Фернандеш, Каземиру, Далот (Доргу, 68), Диалло, Куня, Мбемо, Шешко
Огоҳлантиришлар: Ндой, 62 – Мазравий, 85