VAR «Барселона»ни Брюггедаги шармандаликдан қутқариб қолди

«Брюгге» – «Барселона» 3:3
Голлар: Тресолди, 6 (1:0). Торрес, 8 (1:1). Боржеш, 17 (2:1). Ямал, 61 (2:2). Боржеш, 63 (3:2). Тзолис, 77 – автогол (3:3)
«Брюгге»: Яккерс, Ордонес, Мехеле, Сейс, Саббе, Онедика (Аудор, 84, Ветлесен, 87), Станкович, Ванакен, Тзолис, Боржеш (Верман, 78), Тресолди (Дякон, 78)
«Барселона»: Шченсни, Араухо, Гарсия (Кубарси, 90+3), Балде (Мартин, 90+3), Кунде, Касадо (Олмо, 58), де Йонг, Фермин Лопес, Рэшфорд (Баржи, 83), Ямал, Торрес (Левандовски, 58)
Огоҳлантиришлар: Онедика, 32. Дякон, 81 – Кунде, 47. Ямал, 81. Фермин Лопес, 85

«Брюгге» ва «Барселона» мухлислар учун ҳақиқий шоу намойиш этиб беришди – 3:3. Белгияликлар қўшимча дақиқаларда ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди.

Бу вазиятда Войчех Шченсни негадир рақибни алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва тўпни олдириб қўйди – каталонияликлар бахтига Энтони Тэйлорни монитор қаршисига чақиришди, у эса дарвозабонга нисбатан фол қайд этиб, голни бекор қилди.

Бу VAR ўйинга иккинчи бор аралашиши эди: 71-дақиқада Тэйлорни «Барса» дарвозасига белгиланган пеналтини бекор қилиши учун монитор қаршисига чақиришганди. Бу вазиятда Алекс Балде чиндан ҳам фол ишлатмаганди.

Жамоалар ўйиннинг саккизинчи дақиқасидаёқ биттадан гол уришганди: ўшандаёқ ўйин қувноқ ўтиши кўриниб турганди. Якунда белгияликлар уч марта ҳисобда олдинда боришди – ва ҳар сафар каталонияликларни ҳимоя чизиғини жуда юқори жойлаштиргани учун жазолашди.

«Барса» сафида Фернан Торрес ва Ламин Ямал биттадан гол уришди, яна бир вазиятда Ямалнинг жонбозлиги рақиб футболчисининг автоголига сабаб бўлди.

Ханси Флик жамоаси учун ўйин фақат ҳисобда ортда қувиш билан кечди, жамоа фақат омад туфайли сафардан очко билан қайтадиган бўлди.

«Барселона» бунгача ЕЧЛда 17-дақиқагача гол ўтказмаганди, Брюггеда эса тарихий воқеа содир бўлди.

Каталонияликлар қаторасига тўққизинчи учрашувда гол ўтказмоқда, жамоада сентябрдан буён қуруқ ўйин бўлгани йўқ.