Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» (АҚШ) клуби юлдузи Лионел Месси собиқ жамоаси «Барселона»нинг янгиланган аренасида бўлди.

38 ёшли жаҳон чемпиони «Камп Ноу» стадионидан тунда, бўш трибуналар олдида олинган бир қатор суратларни эълон қилди. Сафар журналистлар ва мухлислардан сир тутилган.

- Кеча бутун вужудим билан соғинган жойимга қайтдим. Мен ниҳоятда бахтиёр бўлган жой, йигитлар сиз мени дунёдаги энг бахтли одам деб ҳис қилишга мажбур қилган жой. Умид қиламанки, бир кун келиб қайтаман ва нафақат футболчи сифатида ўзим билан хайрлашиш учун...», деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Leo Messi (@leomessi)