J гуруҳи

Қозоқлар эшикни қаттиқ ёпиб кетишди

Қозоғистон – Белгия 1:1
Голлар: Сатпаев, 9 (1:0). Ванакен, 48 (1:1)
Қозоғистон: Анарбеков, Алип, Қосим, Вороговский, Каиров, Тапалов (Касабулат, 90+1), Оразов (Жуков, 90+1), Самородов (Караман, 80), Кенжебек (Аширбек, 56), Чесноков, Сатпаев (Свиридов, 56)
Белгия: Селс, Теат, де Винтер, Сейс (Де Кейпер, 80), Кастань, Онана (Тилеманс, 71), Раскин (Верман, 89), Ванакен, Де Кетеларе (Опенда, 71), Доку, Троссар (Салемакерс, 70)
Огоҳлантиришлар: Тапалов, 30. Сатпаев, 47. Каиров, 70. Анарбеков, 84 – Онана, 40
Четлатиш: Чесноков, 77

Белгия ва Қозоғистон ўртасидаги биринчи ўйин мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланганди (6:0). Айнан шу натижадан кейин Али Алиев қозоғистонликлар бош мураббийи лавозимидан бўшатилди, унинг ўрнига иш бошлаган Талгат Байсуфинов бошчилигидаги жамоа эса Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0), гуруҳ пешқадамларидан бири Шимолий Македонияга ютқазмади (1:1), энди эса гуруҳнинг асосий фаворитига ҳам жанг таклиф этди.

Белгия Остонага Куртуа, Де Брюйне (жароҳатланган) ва Менесиз (сариқ карточкалари кўпайиб кетган) ташриф буюришди, бош мураббий Руди Гарсия эса дисквалификация туфайли ўйинни трибунадан кузатишга мажбур эди. «Қизил иблислар» нима бўлганда ҳам ЖЧ йўлланмасини расмийлаштиришни сўнгги турга қолдиришни истамасди, лекин уларга икки футболчи тўсқинлик қилди. Биринчиси, «Челси»нинг бўлажак футболчиси, 17 ёшли Достон Сатпаев. У ўйин стартидаёқ майдон марказида тўп эгаллаб олингач, рейд амалга оширди ва Селс қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди. «Қайрат»ни ЕЧЛга олиб чиққанидан кейин машҳур бўлиб кетган дарвозабон Анарбеков эса биринчи бўлимнинг ўзида Ванакен, Троссар, Де Кетеларе ва Кастаннинг хавфли зарбаларини қайтарди.

Иккинчи бўлимда Ванакен барибир уни доғда қолдира олди ва ҳисобни тенглаштирди, аммо дарвозабон шундан кейин ҳам

ҳам қаҳрамонлик кўрсатишда давом этиб, жами 8 бор сейв амалга оширди. Мезбонлар Чесноков майдондан четлатилиб, бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳам мардонавор ўйнаб, ҳисобни сақлаб қолишди. Натижада Белгиянинг ЖЧ йўлланмасини расмийлаштириши сешанба куни Брюсселда Лихтенштейнга қарши кечадиган ўйинга қолди.