Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда антидискриминация маркази "чет эл агенти" деб эътироф этилди
Россиядаги "чет эл агентлари" рўйхатига "Мемориал" антидискриминация маркази, руҳоний, саратовлик журналист, Kulturus фестивали ташкилотчиси ва Башқирдистон ҳақидаги интернет-ОАВ киритилди.
Россия Адлия вазирлиги антидискриминация маркази "Мемориал"ни "чет эл агентлар" реестрига киритди. Бу қарор жума, 21 ноябр куни эълон қилинди. "Мемориал" сайтида қайд этилишича, ушбу марказ озчилик гуруҳлар, мигрантлар ва аҳолининг заиф қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. 2024 йил март ойида Россия шунга ўхшаш номга эга бўлган яна бир ташкилотни — Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази "Мемориал"ни ҳам "чет эл агенти" деб эътироф этган эди.
Бундан ташқари, "чет эл агентлари" рўйхати Эстония евангелист-лютеран черкови руҳонийси Павел Заякин, саратовлик журналист Елена Налимова, замонавий маданият ва инсон ҳуқуқлари бўйича Kulturus фестивали ташкилотчиси Антон Литвин, шунингдек "Аспекты Башкортостана" интернет-нашри билан тўлдирилди. РФ Адлия вазирлиги версиясига кўра, уларнинг барчаси Россия ҳокимияти ва армияси ҳақида "фейк" тарқатган, шунингдек Россияда номақбул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган.
"Чет эл агентлари" тўғрисидаги қонунчилик Россияда 2012 йилда пайдо бўлган. Шу вақтдан бери мингдан ортиқ ташкилот ва жисмоний шахс ушбу "қора рўйхат"га киритилган.
Жисмоний шахслар — "чет эл агентлари" реестри 2022 йил апрел ойи бошларида ишга туширилган бўлиб, ННТ-"чет эл агентлари", ОАВ-"чет эл агентлари" ва рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар-"чет эл агентлари" рўйхатлари қаторида тўртинчи шунга ўхшаш реестрга айланди. 2022 йил декабридан эътиборан РФ қонунчилиги "чет элдан қўллаб-қувватлов" олувчиларни, шунингдек "хорижий таъсир остида бўлган" шахсларни ҳам "чет эл агентлари" деб эълон қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026