Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия вояга етмаганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
Мамлакат ҳукумати 16 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни тақиқлаш режасини эълон қилди. Янгилик 2026 йилдан кучга кириши керак.
Фото: AFP/Getty Images
Малайзияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қоидаларини жиддий ўзгартиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Мамлакат ҳукумати 16 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни тақиқлаш режасини эълон қилди. Янгилик 2026 йилдан кучга кириши керак.
Малайзия алоқа вазири Фаҳми Фозилнинг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси болаларни онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусни маъқуллаган. Тақиқ оммабоп ижтимоий платформалар ва мессенжерларда аккаунтларни рўйхатдан ўтказишга тааллуқли бўлади.
Малайзия ҳукумати қарорни ижтимоий тармоқларда онлайн-буллинг, болаларни фирибгарликка жалб қилиш, зарарли контент тарқатиш, махфийликни бузиш билан боғлиқ хавфлар ошгани билан изоҳламоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, амалдаги ёш назорати чоралари етарлича самарали бўлмаган.
Тақиқ 2026 йил бошидан кучга кириши режалаштирилган. Бироқ, якуний амалга ошириш учун юридик мажбурий ҳужжат қабул қилиш ва ёшни текшириш механизмларини ишлаб чиқиш керак бўлади.
Жорий йил январь ойидан бошлаб Малайзияда қуйидаги қоидалар амал қилмоқда: 8 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга платформа ва мессенжерлар лицензия олиши ва ёшни тасдиқлаш тизимини жорий этиши шарт. Бу аслида келажакдаги чекловга тайёргарлик қадамидир.
Ҳозирча бу қонун эмас. Шовқинли сарлавҳаларга қарамай, қуйидагиларни тушуниш муҳим: тақиқ ҳали узил-кесил эмас. Бу ҳукумат томонидан тасдиқланган режа бўлиб, у ҳали ҳуқуқий шаклда мустаҳкамланиши ва ижтимоий тармоқлар билан биргаликда техник жиҳатдан амалга оширилиши керак.
Нималар тақиқланади? 16 ёшгача ижтимоий тармоқларда янги аккаунт яратиш ва ёш тасдиқланмаган ҳолда платформалардан фойдаланиш.
Аввалроқ, Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаган эди. Бунда Facebook, Instagram, TikTok, Snapchat, Х (Twitter), YouTube, Reddit, Discord, Kick ва бошқа платформалар 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар томонидан аккаунтни рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишга йўл қўймасликка қонун билан мажбурланди.
Мавзуга оид
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
23:08 / 03.12.2025
Малайзия MH370 рейси йўқолганидан 10 йил ўтиб, уни қидирув ишларини яна давом эттиради
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
19:20 / 30.11.2025