Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт йўналишлари кесимида энг катта улуш Россия ҳиссасига тўғри келиб, 11 ойда ушбу мамлакатга 4 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Шунингдек, Хитой, Афғонистон ва Қозоғистон ҳам Ўзбекистон экспортида йирик ҳамкорлар қаторида қолмоқда.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон экспортида улуши юқори бўлган топ-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Россия — 4 млрд;
- Хитой — 1,9 млрд;
- Афғонистон — 1,3 млрд;
- Қозоғистон — 1,3 млрд;
- Туркия — 1 млрд;
- Франция — 775,8 млн;
- БАА — 642,7 млн;
- Қирғизистон — 560,4 млн;
- Тожикистон — 531,8 млн;
- Покистон — 321,8 млн.
Қайд этилишича, келтирилган рақамлар экспорт географиясининг кенгайиб бораётганини ҳам кўрсатади: анъанавий ҳамкорлар билан бирга Европа ва Яқин Шарқ давлатлари ҳиссаси ҳам сезиларли сақланиб қолмоқда.














